Жаҳон | 13:04 / 25.09.2022
40361
2 дақиқада ўқилади

Россия бир кунда тўрт самолёт йўқотди. Бу баҳордан буён ҳаводаги энг кўп йўқотишлар куни бўлди

Фото: Видеодан скриншот

24 сентябр куни Россия ҳарбий авиациясида баҳордан буён бир кунлик энг йирик йўқотишлар рўй берди (агар қуруқликдаги йўқотишлар ҳисобга олинмаса, масалан, август ойида Қримдаги Новофедеровкадаги аэродромда камида 10 та самолёт йўқ қилинганди).

Ҳам Украина нашрлари, ҳам россияпараст каналларда тарқалган видеоларга кўра, ҳавода бешта авиация қурилмаси йўқ қилинган: битта Су-25 русумли штурмовик, иккита Су-34 қирувчиси, битта Су-30 қирувчиси ва битта Ка-52 вертолёти.

Харкив областида Россия ҳарбий-космик кучларининг Су-30 қирувчи самолёти қулаши акс этган видео тарқалди.

Кадрларда иккита парашютни кўриш мумкин - учувчилар муваффақиятли катапульта қилинган. Аниқлик киритилишича, самолёт «Стингер» орқали уриб туширилган.

GeoConfirmed таҳлилчилари Су-30 қирувчиси ва Су-25 ҳужумкор самолёти Харкив областининг Боровский районида уриб туширилганини аниқлашган (49.232297, 37.724656 координаталари).

Шунингдек, украинларнинг ҳарбий мухбирлари Ка-52 вертолёти уриб туширилгани акс этган видеони тарқатишди.

Ўз ҳисоботида уриб туширилган вертолётни киритмаган Украина давлат махсус алоқа хизмати маълумотларига кўра, 24 сентябр куни жами 4 самолёт уриб туширилган, 13 танк, 25 зирҳли машина, битта ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, битта баравар ўт очиш реактив тизими, 20 та автотехника, 4 та махсус техника, 7 та артиллерия қурилмалари, 10 та дрон ва битта қанотли ракета йўқ қилинганини маълум қилган.

Россия ҳарбий авиацияси учун ёмон кун z-пабликларда ҳам қайд этилган.

Мавзуга оид