Ёзги юриш бошланганидан буён Россия қўшини Украинанинг 500 км кв.дан ортиқ ҳудудини эгаллаб олди – бу 2025 йилдаги энг юқори кўрсаткич.

Гувоҳларнинг хабарларига кўра, Россия армияси мото ва квадроциклларда кам сонли гуруҳлар билан ҳужум қилишни афзал кўрмоқда ва зирҳли техникадан фойдаланишни тобора камайтирмоқда.

Украинларнинг DeepState ҳарбий-таҳлилий проектига кўра, Россия армияси айниқса Новопавловск, Покровск ва Суми йўналишда тезроқ илгариламоқда. Июн ойида эгаллаб олинган ҳудудларнинг тўртдан уч қисми мазкур регионларга тўғри келади.

Фронтдаги ҳозирги вазият – BBC’нинг навбатдаги обзорида.

Новопавловка йўналиши

Бу участка Украина қуролли кучларининг Днипропетровск областидаги йирик логистика пункти номига аталган. Новопавловка Украина қуролли кучлари учун муҳим бўлган яна бир аҳоли яшаш манзили – Межевая посёлкасини тўсиб туради. Бу нуқта орқали Донецк ғарбидаги Покровск ва Мирноградни ҳимоя қилаётган украин қисмларига таъминот етказиб берилади. Бу йўналишда улар Донецк областининг Киев назорати остида қолаётган сўнгги шаҳарларидир.

Бу ҳудуддаги вазият Украина қуролли кучлари учун оғирлигича қолмоқда. Июн ойи мобайнида Россиядаги пабликлар бир неча бор Россия қўшини Днипропетровск области ҳудудига киргани ҳақида хабар тарқатди. Шу кунларда икки област чегарасидаги Дачное қишлоғида олинган навбатдаги видео пайдо бўлди, унда россиялик ҳарбийлар блиндажларни эгаллаб, байроқларини кўтаргани акс этган.

Қишлоқ бой берилгани ва россияликлар Днипропетровск области ичкарисига яна ярим километр ичкарига суқилиб кирганини «Мучной» чақирув белгисига эга украиналик ҳарбий тасдиқлаган. У «Новопавловка ва Межева мудофаасига жиддий тайёргарлик кўриш»ни, шунингдек, юзага келаётган «чўнтак» ҳудуддан қўшинларни олиб чиқишни таклиф қилган, чунки Дачное эгаллангач, ҳудудни ғарбдан ўраб олиш хавфи туғилади.

Украина қуролли кучлари бош штаби Дачное душман қўлига ўтганини тасдиқламаган, Украинадаги бошқа манбалар эса россияликларнинг Днипропетровск области ҳудудига кириши қисқа муддатли ва пропаганда характерига эгалигини айтмоқда.

Аммо Россия қўшинлари Днепропетровск вилояти ҳудудига кирган-кирмагани – унчалик муҳим эмас. Ҳарбий вазият нуқтайи назаридан бошқа нарса муҳим – харитада Россия қўшинлари Украина мудофаасига анча чуқур кириб боргани ва қуршаб олиш хавфи ҳақиқатан ҳам мавжудлигини кўриш мумкин.