24 сентябр кун Доғистонда сафарбарликка қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди, намойишга чиққанлар қўлга олинди. Россия бўйлаб ҳарбий комиссариат биноларига ўт қўйилмоқда. Украинанинг босиб олинган ҳудудларида Россия таркибига кириш бўйича «референдумлар» ўтказилмоқда. Қатор мамлакатлар - жумладан, Туркия, Қозоғистон ва Сербия ҳам унинг натижаларини тан олмаслигини эълон қилди. «Медуза» манбалари «референдумлар» якунлангач, Россия чегаралари сафарбарлик ёшидаги эркаклар учун ёпилиши ҳақида хабар берди. Бу вақтда Украина қуролли кучлари босиб олинган ҳудудларини озод этишда давом этмоқда. Бу ҳудудлар аҳолиси россияликлардан қолган блиндажларнинг ёғочларини чиқариб олмоқда — кўп вақтлик истило ва отишмалар туфайли шаҳарларда электр ва газ йўқ.

Қуйида 25 сентябр, урушнинг 214-кунида Украина ва Россиянинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Украина армиясининг ярадор аскарлари эвакуацияси

Украиналик жангчилар ярадор сафдошини санитар машинага жойлаштиришмоқда. Шу кунларда бу отряд Донецк областининг Лиман районидаги Шурово қишлоғини озод этди, бу ерда Украина ўз қарши ҳужумини давом эттирмоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги озод этилган Шурово қишлоғида яраланган украин аскари қуролдошлари ҳамроҳлигида тиббий ёрдам олиш учун кетмоқда .
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Махсус топшириқли «Днепр-1» патрул полки жангчилари Шимолий Донни кечиб ўтиб, Шурово қишлоғига тушмоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Украинанинг озод этилган ҳудудлари 

Изюмда яксон этилган спортзал. Шаҳар 11 сентябр куни Украина қуролли кучлари томонидан озод этилди. Ярим йил давом этган истило ва жанглар вақтида шаҳар кучли даражада жабрланган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA