2022 йил январь-август ойларида Ўзбекистонга 77,4 минг тонна банан импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, банан импорти ҳажми ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 36,2 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар орасида Эквадор етакчилик қилмоқда – 76,6 минг тонна.
Шунингдек, Қозоғистондан 426 тонна банан олиб кирилган бўлса, Туркиядан 197 тонна банан олиб келинган.
Бундан ташқари, Ҳиндистондан Ўзбекистонга 144 тонна банан юборилган.















