13:40 / 28.09.2022
8611

Тошкент шаҳрида ошхона ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин бартараф этилди.

Видеодан кадр

Бугун, 28 сентябрь куни соат 10:07 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Мухтор Ашрафий кўчасида жойлашган ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:12 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:29 да қуршаб олинган ва соат 10:41 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 100 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Top