30 сентябр куни Владимир Путин «ДХР» ва «ЛХР», шунингдек Херсон ва Запорижжя областларининг босиб олинган ҳудудларини «Россияга қўшиб олиш» бўйича фармонини имзолади. Ундан олдин эса узундан узоқ нутқ сўзлади, кечқурун Қизил майдонда «байрамона» концерт уюштирилди. Янги ҳудудлар аннексия қилинишига жавобан Володимир Зеленский Украина НАТОга тезлаштирилган тартибда аъзо бўлиш учун ариза топширишини маълум қилди. Шу куни тонгда Запорижжяда гуманитар карвон ўққа тутилди, натижада камида 25 киши ҳалок бўлган: Россия ва Украина бунда бир-бирини айблаган. Путин кузги чақириқ тўғрисидаги фармонини имзолади: унга кўра 120 минг киши муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Қуйида 30 сентябр, урушнинг 219-куни Украина ва Россияда олинган асосий суратлар.

Куннинг асосий воқеаси. Путин Украина ҳудудлари аннексиясини эълон қилди

Херсон ва Запорижжя областларининг россияпараст «раҳбарлари» Владимир Сальдо ва Евгений Балицкий, Владимир Путин ва «ДХР» ҳамда «ЛХР» «раҳбарлари» Денис Пушилин ва Леонид Пасечник РФ президентининг мазкур ҳудудлар «Россияга қўшилиши» ҳақидаги нутқидан кейин. 30 сентябр куни Путин Украина ҳудудларини аннексия қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фото: Getty Images

Куннинг яна бир фожиали воқеаси — Запорижжядаги гуманитар карвонга зарба

Запорижжяга ракета зарбасидан ҳосил бўлган ўра. 30 сентябр тонгида областда гуманитар карвон ўққа тутилди. Украина томони бунда Россия армиясини, Россия томонидан тайинланган маъмурият — Украинани айблаган. 25 киши ҳалок бўлиб, 74 киши яраланган.
Kateryna Klochko / AFP / Scanpix / LETA
Запорижжя ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакили жасади устига тортиб қўйилган мато
Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA