Кўзимни очгани қўрқаман
Аёл киши учун фарзандининг дардини кўриш оғир. Ёлғиз аёл учун икки карра кўпроқ қийин. 2018 йилдан бери боласи Сардорнинг касали билан курашиб келаётган онаизор ана шундай қийинчиликни бўйнига олган.
“Ота-онам билан бирга тураман. Қўлдан келганча ёрдам беришяпти. Отаси руҳий касал. Алимент тўлайдиган аҳволда эмас. Ишлай десам ишлолмайман, чунки кўп вақтимиз шифохонада ўтади. Йигирма кундан бери Тошкентда гематологияда даволаняпмиз. Гепатит С ташхисини ҳам қўйишди.
Эрталаб турсам оғзидан қон келган бўлади. Кўзимни очишга қўрқаман, қон келган бўлмасин, илоҳим деб уйғонаман. Шу боламнинг шифо топишидан ортиқ бахт йўқ мен учун”, дейди она кўз ёшларини беркитиб.
Иззатилло Исмоиловга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0424 4437 9969 онаси Зиёда Исмоилова номида
Humo: 9860 0803 8377 3670 онаси Зиёда Исмоилова номида
Манзил: Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Даштчўлпон қишлоғи 103 уй.

Шифокорнинг хонаси икки қадам, лекин етолмайман
Шодия эндигина 4 ёшга кирди. Лекин унинг митти жуссаси кўтараётган дардни ота-онаси кўтариши қийин бўляпти:
“Оққон деб ташхис қўйишди. Шифокорнинг хонаси икки қадам, қани етолсам. Биринчи марта юрак оғриғини ҳис қилдим. Қизимни шундай асрардим, доим қўрқувда яшардим, бирон нарса бўлиб қолмасин, деб. Ишонасизми, бир кечада турмуш ўртоғимнинг сочи оқариб кетди. Биринчи марта эркак кишининг йиғлаганини кўрдим. Олти ойдан бери бир кун ҳам тўхтатмасдан фарзандимизга шифо тилаб рўза тутади.
Шу вақтгача қариндошларимиз ёрдам беришди. Ўзимизнинг йиғганимизни сарфладик. Ҳозир уйимизни сотувга қўйганмиз”, дейди аёл кўз ёшларини тиёлмасдан.
Шодия Абдураҳмоновага оид маълумотлар:














