Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-август ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини эълон қилди.
Унга кўра, буғдой импорт қилинган маҳсулотлар ичида энг кўп улушга эга бўлиб турибди – 465 миллион АҚШ доллари.
Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар:
- шакарқамиш – 298 млн АҚШ долларига;
- маргарин маҳсулотлари – 188 млн АҚШ долларига;
- қорамол гўшти – 142 млн АҚШ долларига;
- ўсимлик ёғи – 128 млн АҚШ долларига;
- буғдой уни – 84 млн АҚШ долларига;
- какао ва шоколад – 72 млн АҚШ долларига;
- картошка – 58 млн АҚШ долларига;
- сут маҳсулотлари – 53 млн АҚШ долларига;
- болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 48,5 млн АҚШ долларига;
- банан – 34,2 млн АҚШ долларига;
- чой – 30,7 млн АҚШ долларига;
- парранда гўшти – 29,3 млн АҚШ долларига;
- маккажўхори – 23 млн АҚШ долларига;
- қаҳва – 19 млн АҚШ долларига;
- қандолат маҳсулотлари – 17 млн АҚШ долларига.












