Ўзбекистон | 10:25 / 04.10.2022
5324
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россиядан қандай маҳсулотларни сотиб олаётгани айтилди

Россиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида маълумот берилди.

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-август ойларида Россиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми ҳақида ахборот эълон қилинди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда Россиядан 89,1 минг тонна маргарин маҳсулотлари олиб келинган.

Бундан ташқари, Россиядан Ўзбекистонга мос равишда 20,3 минг тонна ҳамда 19,7 минг тонна ўсимлик ёғи ва какао ва шоколад ҳам олиб кирилган.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: 

  • картошка – 15 минг тонна;
  • буғдой уни – 10,3 минг тонна;
  • сут маҳсулотлари – 9,5 минг тонна;
  • парранда гўшти – 4 минг тонна;
  • балиқ ва денгиз маҳсулотлари – 3,2 минг тонна.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид