Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ядро қуролини Қора денгизда синаб кўриши мумкин – ОАВ
Владимир Путин сафарбарлик муносабати билан қилган мурожаатида Россия ҳукумати ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун барча воситалардан фойдаланишини айтганди.
Россия президенти Владимир Путин ядро қуроли синовини ўтказиш орқали ундан фойдаланишга тайёрлигини намойиш этмоқчи, деб хабар берди The Times газетаси НАТО разведкасидаги манбаларига таяниб.
Нашр асосланаётган халқаро экспертларнинг фикрича, Путин ядро қуролини Қора денгизда синаб кўриши мумкин. Газетанинг юқори лавозимли ҳарбий манбаси агар Путин бу қуролдан жанг майдонида фойдаланадиган бўлса, у сезиларли хатарга дуч келиши мумкинлигини айтди.
"Ракеталар кутилмаганда Украина чегараси яқинидаги Белгород шаҳрига тушиши мумкин", деди у.
Газетанинг бошқа манбаларининг сўзларига кўра, НАТО ўз иттифоқчиларига Россия ядро қуролини таший оладиган "Посейдон" сувости кемасини синаб кўриши мумкинлиги ҳақида ҳисобот жўнатган. Ҳисоботда айтилишича, К-329 "Белгород" атом сувости кемаси Арктикага йўл олган. La Repubblica газетасининг ёзишича, "Посейдон"ни Кара денгизи ҳудудида синаб кўришлари мумкин.
Путин ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлиги борасидаги хавотирлар Россия мудофаа вазирлигининг атом қуроллари, уларни сақлаш ва ташишга жавобгар бўлган 12-бош бошқармасига тегишлилиги тахмин қилинган поезд билан боғлиқ видео пайдо бўлганидан сўнг кучайди, деб ёзади The Times. Аввалроқ полшалик ҳарбий эксперт Конрад Музика "Рибарь" Telegram-каналида жойлаштирилган видеони аниқлаганди.
Видеодаги поезд "Спица" жанговар модуллари ортилган КамАЗ-43269 зирҳли машиналарини ташиб кетмоқда, дейилган "Рибарь" изоҳида. Музиканинг сўзларига кўра, бу техника 12-бошқармага тегишли.
Видеога кўра, техника ортилган поезд Сергиев Посад ҳудудида тасвирга олинган. Очиқ манбаларга кўра, у ерда Россия мудофаа вазирлигининг 12-бош бошқармаси базаси жойлашган.
21 сентябр куни Путин сафарбарлик муносабати билан қилган мурожаатида Россия ҳукумати ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун барча воситалардан фойдаланишини айтганди.
Мавзуга оид
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:56 / 10.04.2026
Зеленский Украинанинг ядро қуролидан воз кечишини «катта хато» деб атади
19:31 / 27.03.2026