Самарқандни реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш, янги инфратузилма объектларини қуришда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳам ҳиссаси салмоқли бўлди.

Ишончли телефон ва уяли алоқаси, тезкор интернет билан таъминлаш бўйича масъулиятли вазифани Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мобил алоқа операторлар, шу жумладан, «COSCOM» ОАЖ (Ucell савдо белгиси) бажарди.

Умуман олганда, Ucell томонидан Самарқанд вилояти ҳудудида 2022 йилнинг 9 ойи мобайнида 2G, 3G, 4G LTE форматида алоқани таъминловчи 325 та объект ишга туширилган экан.

Буларнинг орасида энг замонавий 5G — бешинчи авлод алоқа стандартининг 20та объекти ишга туширилганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. .

Ҳозир 5G алоқа стандарти Самарқанддаги учта ҳудудда — «Самарқанд» халқаро аэропорти, Silk Road Samarkand туристик маркази ва Самарқанд шаҳрининг марказий тарихий қисмларида фаолият кўрсатмоқда.

Самарқанднинг кириш дарвозаси — янги барпо этилган халқаро аэропорт ҳудудини ҳам ичкаридан, ҳам ташқаридан тўлиқ қоплашни таъминлаш учун битта ташқи таянч станция қуриш ва ичкарида бутун бир комплекс барпо этишга қарор қилинди. 

Айни пайтда ташқи таянч станция аэропорт яқин-атрофидаги ҳудуд (автотураргоҳлар, киришдаги йўллар, аэропортнинг ташқи ҳудуди, шунингдек, аэропорт ортидаги захира ҳудуд)ни 2G/3G/4G алоқа билан таъминлайди.

Аэропорт ички комплексининг барча терминал қаватлари, хусусан, ертўла ҳудуди эса 3G/4G/5G алоқа билан таъминланган. 

 Silk Road Samarkand туристик маркази

Самарқанд туристик маркази объектларини қуриш босқичидаёқ, сифатли ва мунтазам алоқани таъминлаш учун сув узатиш минорасида таянч станция ўрнатилди.

«Ucell-Samarqand» ҳудудий бўлими директори Эмил Куртназаровнинг тушунтиришича, кейинроқ, туристик марказ периметри бўйлаб тўртта янги таянч станциялари қурилган.