Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Икки кун уйда бўлсам, тўрт кун шифохонадаман” – яшаш иштиёқидаги йигит изтироблари
Ҳар бир оиланинг ўзига яраша ташвишлари бўлади. Уларни ҳал қилиш асносида ғимирлаб кунларни ойларга, ойларни йилларга улайди.
Самарқандлик бу оиланинг ғами чексиз. Етти фарзанднинг учинчиси, бир қизалоқнинг отаси Миркомил оғир дард — жигар циррозига чалинган.
“Бу шундай дард эканки, одамни йиқитмайди ҳам, тик ҳам қилмайди, судрайди. Икки йилдан бери икки кун уйда бўлсам, тўрт кун шифохонадаман. Вақти келса қўлимни ҳам кўтаролмай қоламан”, дейди Миркомил Хурсандов.
Икки йилдан бери ўтказилаётган тинимсиз муолажалар энди наф бермаётгани боис унга жигар кўчириш операцияси зарур. Миркомилга укаси донорлик қилиб унинг ҳаётини сақлаб қолмоқчи. Лекин операция учун кетадиган катта миқдордаги маблағни топиш ўртаҳол оила учун муаммога айланган.
“Қизалоғимни ўйлайман. Энди тўрт яшар бўлди. Айни отасининг олдига югуриб чиқадиган даври. Дадажон, деб атрофимда парвона, кўрмаса туролмайди. Шу қизим учун ҳам яшашим керак. Сўнгги вақтларда хотирам ёмонлашганини сезяпман, баъзида ҳеч нарсани эслолмай қоламан.
Инсон бир жонини бериб қутулади, лекин унинг ортида қолганларга қийин бўлади”,- дейди Миркомил умид ва ўкинч билан. Унинг титраётган овозидан бу гапларни айтиш нақадар оғир бўлаётганини сезиш қийин эмас.
Беморнинг онаси Ойбанот опа шу фарзандини даволатиш учун бор-будини сотишга мажбур бўлишгани, яшаб турган уйларидан бўлак ҳеч нарса қолмаганини кўзларида ёш билан гапиради.
Минг истиҳола билан келган бемор ва унинг онаси яхшилар кўмагидан умидвор. Имконингиз бўлса бир оилага ташвишларини аритишда ёрдам беринг.
Миркомил Хурсандовга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0609 3226 6605 турмуш ўртоғи Латофат Хўжамуродова номида
Ҳумо: 9860 0303 2778 1271 укаси Муртазо Исмоилов номида
Манзил: Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Ғиждувон маҳалласи.
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025