Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда содир бўлган ЙТҲда “Пахта-2022” назорат текширув постига хизматга кетаётган ИИБ ходими ҳалок бўлди
Профилактика инспектори “ВАЗ 2106” билан Жиззах-Гагарин автомобил йўлида ҳаракатланиб кетаётганида машинанинг ўнг томони шиналари техник шикастланган ва йўл четга ағдарилиб кетган.
ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг Kun.uz’га маълумот беришича, 2022 йил 2 октябрь куни кеч соат 24:00 ларда Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ИИБ ходими ҳалок бўлган.
Зарбдор тумани «Мустақиллик» МФЙ профилактика инспектори лейтенант Х.Шукруллаев ўз бошқарувидаги “ВАЗ 2106” машинаси билан 4Р-38 Жиззах-Гагарин автомобил йўлининг 10-километрида ҳаракатланиб кетаётганида машинанинг ўнг томони шиналари техник шикастланган.
Шундан сўнг машина бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дала-майдони четига ағдарилган. Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган профилактика инспектори воқеа жойида ҳалок бўлган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, шу куни Х.Шукруллаев ҳушёр ҳолатда, хизмат кийимида бўлиб, вилоят ИИБ бошлиғи фармойишига асосан, “Пахта-2022” тадбирлари муносабати билан Зарбдор тумани, Янгикент маҳалласида ташкил этилган назорат текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган.
Қайд этилишича, ҳолат прокуратура органлари томонидан текширилмоқда.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026