Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамроҳлигида нефть-газ корхоналарининг алоҳида кўргазма стенди ҳамда янги турдаги синтетик ёқилғилари, юқори сифатли полимер маҳсулотлари, томчилатиб суғориш тизими эҳтиёт қисмлари, композит панеллари, халқ истеъмоли моллари, кенг спектрдаги ёқилғи маҳсулотлари ҳамда импортдан харид қилинадиган ТМБ намуналари билан танишиб чиқдилар.
Ярмаркада республиканинг барча вилоятларидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар иштирок этган бўлиб, шундан 100 га яқин корхоналар бевосита ўзлари томонидан ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари намуналари билан қатнашди.

Мазкур саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги “Uzbekistan GTL” МЧЖ янги турдаги синтетик ёқилғилари, “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК ва “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ корхоналари ўзларининг юқори сифатли полимер маҳсулотлари, шунингдек уларни қайта ишлаш натижасида чиқарилган полимер қувурлари, томчилатиб суғориш тизими эҳтиёт қисмлари, композит панеллари, халқ истеъмоли моллари, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ кенг спектрдаги ёқилғи маҳсулотлари ҳамда “Муборак газни қайта ишлаш заводи”, “Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”, “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”, “Газли газни қайта ишлаш заводи”, “Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси” импортдан харид қилинадиган ТМБ намуналари билан қатнашмоқда.
Шунингдек, “Махсусэнергогаз” АЖ, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, “Ўзнефтгаз қудуқ таъмирлаш” АЖлар ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи “Гиссарнефтгаз” ва “Азия транс газ” қўшма корхоналари ўзларининг алоҳида кўргазма стенди билан иштирок этмоқда.

Тадбирда нефтгаз саноати тармоқ корхоналари эҳтиёжи учун бугунги кунда импортдан харид қилинаётган 500 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар, бутловчи қисмлар, материаллар (шарли кранлар, задвижкалар, кимёвий реагентлар, мойлаш материаллари, подщипниклар, бурғилаш қувурлари, нефтгаз ускуналари, ўлчагичлар ва ҳоказо) намуналари намойиш этилмоқда.
Ярмарканинг биринчи кунида маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро кооперация йўналишида бир қатор амалий келишувлар ва музокаралар ўтказилди.

Жумладан;













