Спорт | 18:38 / 07.10.2022
17435
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилади

8-9 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида биринчи марта триатлон бўйича халқаро «2022 Asian Triathlon Cup Samarkand» турнири ва ҳаваскорлар ҳамда профессионаллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.

Фото: OlamSport

Триатлон — мультиспорт пойгасидан иборат бўлиб, учта босқични ўз ичига олади: сузиш, велопойга ва югуриш.

Самарқанд турнири стандарт ёки олимпия тизими бўйича ўтказилади. Спортчилар унда 1500 м масофага сузишади, 40 км велопойгада иштирок этиб, 10 км масофага югуришади. 

Халқаро турнирда 30 мамлакатдан келган 70 спортчи иштирок этади. Ўзбекистон чемпионатида 160 спортчи қатнашади.

Триатлон 2000 йилдан бери Олимпиада, 2016 йилдан бери Паралимпиада ўйинлари дастурига киритилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид