7 октябр куни Луҳанск области раҳбари Сергей Гайдай Украина қуролли кучлари Креминна шаҳридан 40 километр масофадаги Грековка посёлкаси озод этилгани ҳақида хабар берди. «ДХР» эса россиялик ҳарбийлар Донецк областида Отрадовка, Веселая Долина ва Зайцево қишлоқларини эгаллагани ҳақида маълум қилган. Калуга областидаги аэродромда дрон портлади. Дастлабки маълумотларга кўра, бу Россия ҳудудидан учирилган дрон-камикадзе бўлиб, у учиш-қўниш йўлагига зарар етказган. Украина Курил оролларини Япониянинг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудуди деб тан олди. Россияда Украинадаги урушга сафарбар этилганлар учун кредит таътиллари бериш тўғрисида қонун қабул қилинди.
8 октябр куни Қрим кўпригида кучли портлаш содир бўлди. Расмий версияга кўра, йўллардан бири бўйлаб ҳаракатланган юк автомобили портлатилган, темирйўл орқали унга параллел ҳаракатланган поезд составидаги ёнилғи тўлдирилган цистерналар ёниб кетган. РФ Тергов қўмитаси «Қрим кўпригидаги ҳодиса юзасидан» жиноий иш очди, аммо ҳали ягона расмий версия илгари сурилмаган, Украина эса ҳодиса учун тўғридан тўғри жавобгарликни зиммасига олмаган. Ҳозирга келиб кўприк бўйлаб ҳаракат қисман тикланган.
Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Куннинг асосий воқеаси. Қрим кўпригидаги портлаш

Алексей Ягодинский / ТАСС

Моя Феодосия / ТАСС

Vera Katkova / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press















































