Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи 15 минггача украиналик ҳарбийни тайёрлаб беради
15 минг украиналик ҳарбийни тайёрлаш марказлари Германия ва Полшада жойлаштирилади. Мақсад - Украинанинг «ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни ҳимоя қилиш учун мустақил равишда ҳарбий амалиётлар ўтказиши».
Европа иттифоқи бу қишда 15 минггача украиналик ҳарбийни тайёрламоқчи. Ўқув марказлари Германия ва Полшада жойлаштирилади, деб ёзади Welt am Sonntag (WamS) газетаси 9 октябр, якшанба куни Европа иттифоқининг юқори мартабали дипломатлари ва тегишли резолюцияларга таяниб. Ўқув миссияси учун мандат дастлабки икки йил муддатга амал қилади.
Нашрнинг ёзишича, «Сиёсат ва хавфсизлик қўмитаси» (PSK) доирасида қабул қилинган қарорга кўра, кадрлар тайёрлаш бўйича тегишли модул ва тузилмалар тезкорлик билан яратилиши керак. Мақсад - Украинанинг «ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни ҳимоя қилиш учун мустақил равишда ҳарбий амалиётлар ўтказиш» имкониятига эга бўлиши, деб ёзади газета. Келажакда ўқитиладиганлар сони 15 000 ва ундан кўпроққа оширилиши мумкин.
Тахминларга кўра, Полшада украиналик ҳарбийлар кимёвий, биологик ва ядровий қуроллардан ҳимояланиш, тиббий ёрдам ва киберҳужумларга қарши кураш бўйича ўқитилади. Дастур шунингдек, ҳарбий логистика, қуролларни таъмирлаш, шаҳар шароитида жанговар ҳаракатлар, ҳаво мудофаасини ташкил этиш ва артиллерияни жойлаштириш масалаларини ўз ичига олади. Германияда махсус ўқув бўлинмалари миналардан тозалаш ёки уруш тактикасини ўргатади. Украина ҳарбийлари учун курслар Европа иттифоқининг бошқа давлатларида ҳам ташкил этилади. WamS маълумотларига кўра, янги ўқув миссиясини жойлаштириш тўғрисидаги қарор Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирлари томонидан 17 октябр куни Люксембургдаги йиғилишда қабул қилиниши керак.
Европа иттифоқи яқин ойларда Украинага ҳарбий ёрдамни ҳам сезиларли даражада оширмоқчи. Шу мақсадда Европа Тинчлик жамғармаси (EFF) маблағи 2027 йилга бориб ҳозирги 5,7 миллиарддан 10-12 миллиард еврога ошириш керак. Хусусан, бу маблағлар Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар томонидан Киевга қурол-яроғ етказиб беришни қисман молиялаштиради. Бироқ ҳозирча аниқ қарорлар қабул қилингани йўқ, дея қайд этган немис нашри.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026