Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА: Эрон уранни бойитиш ишларини кучайтирмоқда
Нетенздаги ерости иншоотида IR-6 центрифугаларининг каскадлари ишга туширилди, деб маълум қилди АЭХА.
Фото: DW
Ядровий келишувни тиклаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар фонида Эрон уранни бойитишни кучайтирмоқда, деб хабар берди Reuters 11 октябр, сешанба куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) ҳисоботига таяниб.
Қайд этилишича, Нетенздаги ерости иншоотида яқинда ўрнатилган учта IR-6 центрифуга каскади ишга туширилди, режалаштирилган 12 та центрифугадан ташқари яна учта каскад ишга туширилади.
Каскадлар - бир-бирига боғланган центрифугалар - ядровий қурол ишлаб чиқариш учун мос бўлган уран изотоплари концентрациясини оширишга имкон беради.
2015 йилги халқаро ядровий келишув Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқаришига йўл қўймаслик учун тузилган. Теҳрон ҳукумати бу каби режаларни рад этиб, ядровий қуролга эга бўлиш ўз сиёсатига зид эканини билдирган.
АҚШ президент Доналд Трамп даврида - 2018 йилда ядровий келишувдан бир томонлама чиқиб кетган ва Эронга қарши санкцияларни қайта жорий қилган. Шундан кейин Теҳрон ушбу ҳужжатнинг барча шартларини бажаришдан бош тортди.
Мавзуга оид
15:15
АҚШ Эронга зарба берадими? Сўнгги музокаралар фонида кескинлик кучаймоқда
18:49 / 19.02.2026
АҚШ Эрон яқинида қўшин тўпламоқда. Уруш хавфи ошди
11:53 / 19.02.2026
Ўзбекистонга араб хурмосини энг кўп Эрон етказиб берди
12:17 / 18.02.2026