10 октябр тонгида Украинанинг бутун ҳудудида шаҳарлар бўйлаб ракета зарбалари йўлланди. Россия армияси Киев, Днепр, Запорижжя, Одесса, Лвив, Суми, Кривий Риҳ шаҳарларига зарба берди — бу шаҳарларнинг кўпчилигида бир неча ойдан буён ҳаво ҳужумлари кузатилмаганди. Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, Россия ҳарбийлари Украина шаҳарлари бўйлаб 80 дан ортиқ ракета учирган, шундан ярми ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари орқали тутиб қолинган. Украина полициясига кўра, зарбалар оқибатида жами 11 киши ҳалок бўлган, 64 киши яраланган.
Россия президенти Володимир Путин бу «Киев режими жиноятларига жавоб» эканини айтди ва РФ ҳудудида «терактлар давом этган тақдирда» «қатъий» жавоб қайтарилишини ваъда қилди. РФ мудофаа вазирлиги «ҳарбий қўмондонлик, алоқа ва энергетика объектлари» нишонга олинганини маълум қилди.
Бу зарбалар Қрим кўпригида портлаш рўй бериб, Украинадаги Россия қўшинларига янги қўмондон этиб фуқаролик инфратузилмаларини ёппасига ўққа тутиш тарафдори ҳисобланган Сергей Суровикин тайинланишидан икки кун ўтиб амалга оширилди.
Киев
- Шевченковский ва Соломенский районларидаги объектлар;
- муҳим инфратузилма объектлари (шаҳар мэри Виталий Кличконинг сўзларидан улар айнан қаерда жойлашилгани англашилмаган), жумладан шаҳар марказидаги сув ўтказиш тармоғи;
- «101 Tower» бизнес-маркази биноси, бу ерда Германия элчихонасининг виза бўлими ҳам жойлашган;
- «Владимирская горка» паркини Халқлар дўстлиги аркаси билан боғлайдиган пиёдалар ва велосипед кўприги; уни «Кличко кўприги» деб ҳам аташади;
- марказий темирйўл вокзали ҳудуди, вокзал биноси деразалари тўкилиб кетган;
- Тарас Шевченко булвари ва Владимирской кўчаси кесишмаси: бир неча автомобил ёниб кетган, атрофдаги уйларнинг ойналари тўкилган;
- Тарас Шевченко номидаги боғ; снаряд болалар майдони яқинига тушган.
Қурбонлар
Беш киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши яраланди.
Киев области
- областнинг уй районида муҳим инфратузилма объектларига зарбалар, жумладан бир ИЭС;
- Обуховское қишлоғи ва Вишгород районида аҳоли уйлари шикастланган;
- Бровари районида фуқаролик инфратузилмаси шикастланган.










































