Туркиянинг Cengiz Enerji компанияси томонидан Сирдарё вилояти Ховос туманида қуввати 220 МВт бўлган янги газ-поршенли иссиқлик электр станцияси қурилишини якунламоқда.

Объектда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, созлаш ва ишга тушириш ишлари бажарилмоқда.

9 октябрь куни электр станциянинг илк газ-поршенли қурилмалари синовдан муваффақиятли ўтди.

Станция икки ҳафта ичида Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланиб, қувват узатишни бошлайди.

Электр станцияси йилига 1,7 миллиард кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 март куни Туркия президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Сирдарё вилоятида ушбу станция қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтган эди.