Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари ташкил этилади
“Кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Маҳаллий минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш, соҳага маҳаллий ва хорижий тўғридан тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсад қилинди.
Кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қуйидаги технологик кластерлар ташкил этилади: “Навоий кимё технопарки”; “Фарғона кимё технопарки”; “Қорақалпоғистон кимё технопарки”.
2023 йил 1 апрелга қадар Халқаро молия корпорацияси билан хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда “Навоийазот” АЖда техник комплекс ўрганиш ишлари ўтказилади ҳамда 2023 йил 1 августга қадар бирламчи бозор ҳолатини ўрганиш якунланади.
2023 йил 1 сентябрга қадар “Навоийазот” АЖда ўтказилган техник комплекс ўрганиш ва бирламчи бозор ҳолатини ўрганиш натижалари асосида жамиятни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан 2023 йил 30 июнга қадар мазкур қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган суғориладиган ер участкалари майдонига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилиши таъминланади.
Мавзуга оид
12:15 / 23.06.2026
Наманганда йирик қўйчилик кластери ташкил этилмоқда
13:52 / 02.06.2026
«Навоийазот» ҳузурида 1 млрд долларлик янги кимё лойиҳалари амалга оширилади
10:45 / 12.05.2026
Фермерлар учун дизель ёнилғиси бўйича субсидия жорий этилди
09:57 / 12.05.2026