Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши раислиги Қирғизистонга берилди
Фото: AP
Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисида 2023 йилда ташкилотга раислик масаласи кўриб чиқилди.
Делегация раҳбарлари раисликни Қирғизистонга, ҳамраисликни эса Россия ва Қозоғистонга ўтказишга қарор қилди.
Қирғизистон таклифига кўра, МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини 2023 йил 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси МДҲ асосчиларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда МДҲ давлат раҳбарлари кенгашига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилган эди.
Мавзуга оид
09:13 / 28.01.2026
Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди
08:30 / 20.01.2026
Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026