Ўзбекистон | 08:34 / 14.10.2022
8716
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда энг кўп оилавий корхоналар ташкил этилган ҳудудлар маълум қилинди

9 ойда энг кўп оилавий корхоналар Самарқанд вилоятида ташкил этилди.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида республикада 9 711 та оилавий корхоналар янги ташкил этилди. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йиллар кесимида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони қуйидагича:

  • 2018 йил январь-сентябрь ойлари – 3 465 та;
  • 2019 йил январь-сентябрь – 9 296 та;
  • 2020 йил январь-сентябрь –14 156 та;
  • 2021 йил январь-сентябрь – 11 727 та.

Ҳудудлар кесимида 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони энг кўп Самарқанд вилоятида қайд этилди – 1864 та корхона.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қашқадарё вилояти – 1591 та;
  • Хоразм вилояти – 1289 та;
  • Фарғона вилояти – 1055 та;
  • Сурхондарё вилояти – 718 та;
  • Тошкент вилояти – 652 та;
  • Жиззах вилояти – 606 та;
  • Навоий вилояти – 427 та;
  • Тошкент шаҳри – 374 та;
  • Бухоро вилояти – 350 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 269 та;
  • Наманган вилояти – 256 та;
  • Андижон вилояти – 212 та;
  • Сирдарё вилояти – 48 та.

Мавзуга оид