«Навқирон ёшда шифохонада ётиш осон эмас»
Эндигина 17 га кирган Абдулбосит оққон-лейкоз касалига чалиниб қолди. Тоғ-тошда чўпонлик қилиб юрган ота дунёда бундай касаллик борлигини билмагандир ҳам, балки. Хаста қайнонаси-ю, уй-рўзғор юмушидан ортиб чақалоғига кўкрак тутадиган онаизорнинг тушига ҳам кирмаган. Лекин хасталик бу ёш, бу қари, бу бойнинг, бу камбағалнинг боласи демас экан.
«Тўққиз ойдан бери шифохонадамиз. Ўғлим жуда қиммат ва оғир химия-терапия оляпти. Ҳали яна 10 та олиши керак. Қариндошлар бирлашиб, укам ҳам қўлидан келганча ҳаракат қилиб пул йиғяпмиз. Ҳозир шу дориларига бироз қийналиб қолдик», дейди Абулбоситнинг аммаси Фотима опа.

Абдулбосит Жумабоевга оид маълумотлар:
Ҳумо: 9860 0301 7687 6321 Шоҳсанам Қўлдошбоева номида
Манзил: Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, «Сарой бирлик» МФЙ
«Ўғлимсиз ҳаётимни тасаввур қилолмайман»

Эркак киши учун фарзандининг дард чекишига гувоҳ бўлиш оғир. Қўшилиб йиғлолмайди, дардини бировга айтолмайди. Иккинчи гуруҳ ногирони бўлган Аҳрор ота бир оёғи кесилганига қарамай фарзандига тиргак бўлишга ҳаракат қилади. Йўғонни чўзиб, ингичкани узиб қўядиган бу хасталик отани фарзанди учун моддий ёрдам сўрашга мажбур қилди.
«Ойига 700 минг пенсия оламан. Рўзғоримиз шундан ўтиб турарди. Аёлим ишламайди, фарзандимизга қарайди. Ҳатто кўчага чиқишга вақт тополмайди. Онаси иккимиз ҳам сиқилганимизни билдирмасликка ҳаракат қиламиз. Ўйламасин, руҳан эзилмасин, деймиз. Болам тенгдошлари қатори чопқиллаб юрсайди. Дўстим-ку дўстим, душманимга ҳам раво кўрмайман. Ўғлимсиз ҳаётимни тасаввур қилолмайман», дейди ота қуйилиб келаётган ёшларини артиб.
Анвар Сафаровга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0609 9689 7675 Анвар Сафаров номида
Ҳумо: 9860 0301 9978 7653 отаси Аҳрор Муротов номида















