Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Четда оғир вазиятга тушиб қолган 844 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
2022 йил 9 ойи давомида Россия, Корея, Қозоғистон, Британия, Туркия, Германия, Япония каби давлатларга 27 мингдан ортиқ фуқаро манзилли ишларга жўнатилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, агентлик томонидан жами 206 мингдан ортиқ фуқарога хизматлар кўрсатилган.
Хусусан, 183 мингдан ортиғига — маслаҳат хизмати, 6 063 нафарига — ҳуқуқий, 15 мингдан ортиғига — ижтимоий, 2 595 нафарига — моддий ёрдам, шундан: 1009 нафарига БҲМ икки бараваридан, жами 50 255 АҚШ доллари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, 198 нафар фуқаро вақтинчалик хостелларга жойлаштирилган, оғир вазиятларга тушиб қолган 844 нафар фуқаро эса Ўзбекистонга олиб келинган.
Агентлик хориждаги ваколатхоналари аралашуви билан ўзбекистонликларнинг иш берувчиларидан 834 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ундириб берилган.
Мавзуга оид
08:45 / 11.02.2026
Хориждаги бўш иш ўринларини хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлаш тартиби тасдиқланди
23:26 / 10.02.2026
Россияда тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган мигрантлар учун жарима 12,5 баравар оширилади
18:48 / 10.02.2026
Россияда даромади яшаш минимумидан паст бўлган мигрантларга патент берилмайди
20:13 / 09.02.2026