Ургутда мактаб директори ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборди
Мактабда кузатув камералари ўрнатилган бўлса ҳам боланинг калтаклангани ҳолати ёзилган тасвирлар ўчириб юборилгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган 61-мактаб директори 6-синф ўқувчисини пақилдоқ отишда айблаб ургани, оқибатда унинг қулоқ пардаси йиртилиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалди
Хабарларда айтилишича, болаларга пақилдоқни яширинча мактаб буфетида сотишган. Боланинг ўзи пақилдоқни бошқа бола отганини, аммо диретор келиб уни урганини, йиқилиб тушгач, тепганини айтган.
Мактабда кузатув камералари ўрнатилган бўлса ҳам боланинг калтаклангани ҳолати ёзилган тасвирлар ўчириб юборилгани айтилмоқда. Боланинг отаси эса маҳалла участка нозири ҳам ҳолатга эътиборсиз бўлганини билдирган.
Вилоят ИИб ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев Ургутда мактаб директори ўқувчини уриб қулоқ пардасини йиртиб юборгани айтилган ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Аввалроқ, Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган 58-мактабда ўқитувчи ўқувчини синфдошларининг олдида аёвсиз дўппослаганди. Ҳозирда унга нисбатан туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:02 / 19.12.2024
Навоийда бир мактабдан кетма-кет уч ўқувчи вафот этди
09:30 / 04.12.2024
Дунёдаги энг қиммат 10 та мактаб-интернат: уларда йиллик ўқиш нархи 100 минг доллардан ошади
23:13 / 28.11.2024
Тошкент вилоятида ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади
07:30 / 23.11.2024