Хорижда ишланган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда.

Ўзбекистон фуқароларининг ёлланма (битим) асосда хорижда ишлаганлиги ҳукумат томонидан ваколат берилган органлар меҳнат дафтарчасига киритган қайдномаларга қараб аниқланади.