Унга кўра, ердан фойдаланишнинг мақбул шакллари бўйича чекловларни либераллаштириш, айрим экинларни экиш бўйича мажбурий талабни бекор қилиш, рухсат бериш тартиб-таомилларидан келиб чиқадиган бозор имтиёзларидаги хато кўрсатишларни минималлаштириш мўлжалланмоқда.
Шунингдек, ерга эгалик ҳуқуқини мустаҳкамлаш ҳамда унга босқичма-босқич олди-сотди механизмларини жорий этиш, ерни ижарага бериш ҳуқуқи, банк кредити олишда ердан фойдаланиш ҳуқуқидан гаров таъминоти сифатида фойдаланишга рухсат бериш кўзда тутиляпти.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан расмий веб-сайтларда бино ва иншоотлар, йўллар ва бошқа ижтимоий аҳамиятга молик инфратузилмаларни капитал таъмирлаш бўйича очиқ маълумотларда иш бошланишидан камида олти ой олдин хабардор қилиш ва мунтазам янгиланиб туришини таъминлаш ҳам режалаштирилган.











