Ўзбекистон | 13:10 / 20.10.2022
26098
2 дақиқада ўқилади

Навоийда мактаб директори ўқувчини ургани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган

Текширув ҳаракатларини вилоят прокуратураси ўз назоратига олган.

Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМ директори 10-синф ўқувчисини ургани ва ўқувчи қиз ҳушини йўқотгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, фуқаро Х.Ж. Навоий шаҳар ИИБга қизи, 2006 йилда туғилган Ғ.Н.ни Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМ директори уриб, тан-жароҳати етказганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текшириш ҳаракатлари Навоий вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди”, — дейилади прокуратура баёнотида.

Kun.uz манбасига кўра, ҳолат содир бўлгач, мактабга “Тез тиббий ёрдам” чақирилган. Ўқувчи қизга тиббий ёрдам кўрсатган шифокор маълумотномага “Кўкрак қафаси чап томонининг лат ейиши”, дея ташхис ёзган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада мактаб директори қўлида катта узук бўлганлигини кўриш мумкин.

Олдинроқ Ургутда 6-синф ўқувчисини уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборган директорга чора кўрилганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид