Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат парламенти юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
Давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан бошланган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар кучли Туркманистонни барпо этиш учун мустаҳкам пойдевор бўлганини алоҳида қайд этди.
- Бугун қардош Туркманистон миллий бирликни ва тарихий-маданий анъаналарни сақлаш асосида жадал ривожланмоқда. Бу бутун дунёда ўзининг юксак эътирофига сазовор бўлди, – деди Шавкат Мирзиёев.
Гурбангули Бердимуҳамедов биродар мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳамда уларни чуқур стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга шахсан ҳисса қўшгани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон-Туркманистон алоқалари ўзаро ҳал бўлмаган масалалардан холи давлатлараро шерикликнинг ҳақиқий намунаси экани қайд этилди.
Учрашувда икки томонлама, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси муҳокама қилинди. Парламентлар ўртасидаги мулоқот халқларимизнинг янада яқинлашишида энг муҳим омил экани таъкидланди.
- Олий даражада эришилган келишувларнинг бажарилишини мониторинг қилиш учун парламентлараро ҳамкорлик салоҳиятидан бундан буён ҳам самарали фойдаланишимиз лозим, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов қардош халқларга тинчлик ва равнақ тилакларини билдирди.
Учрашув сўнгида Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди.
Мавзуга оид
13:42
Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боғга кўчат экди
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024