Ҳафталикда зиёрат туризмини ривожлантириш, мавзуга оид сувенирларни тарғиб этишга қаратилган кўргазмалар, семинарлар, илмий-амалий конференциялар ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.  

Ҳафталик дастуридан Самарқанд шаҳридаги янги «Ипак йўли» туристик марказининг очилиши, «Хива – ислом олами туризми пойтахти» мавзусига бағишланган халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси, «Жаҳон усталари» ярмаркаси ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

2022 йил 20 майда Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги»ни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда ҳар йили ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилади.