Жаҳон | 08:02 / 31.10.2022
10013
2 дақиқада ўқилади

Киев: Музокаралар шарти - урушни дарҳол тўхтатиш 

Москва билан эҳтимолий музокаралар бўйича «ягона реал таклиф» бу - «Россиянинг Украинага қарши урушни зудлик билан тўхтатиши ва рус қўшинларини 1991 йил чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетиши» бўлиши керак. Бу ҳақда Украина ТИВ матбуот котиби Олег Николенко ўзининг Facebook'даги саҳифасида хабар берди. 

Фото: Reuters

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия томони Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича музокараларга ҳамон тайёр эканини маълум қилганди. 

Николенконинг сўзларига кўра, Лавровнинг баёноти «Россия армиясининг мағлубиятлари фонида вақт ўтказиш учун навбатдаги тутун пардасидан бошқа нарса эмас». 

«Россия Украинада жиноят содир қилишда давом этар экан, жавоб битта бўлиши керак - жанг майдонида», - дея таъкидлаб ўтди Украина ТИВ матбуот котиби.

Бундан олдин Украина Қуролли кучлари Бош штаби Украинага ҳарбий ҳужум бошланганидан бери Россия аллақачон жангларда 70 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиларини йўқотганини маълум қилганди. 

Унинг сўнгги маълумотларига кўра, 24 февралдан бери Россия Федерацияси қуролли кучларининг умумий жанговар йўқотишлари тахминан 70 250 кишини ташкил қилди.

Бундан ташқари, Россия 2659 та танк, 5401 та зирҳли жанговар машиналар 1708 та артиллерия тизимлари ва 380 та ялпи ўт очиш реактив тизимларидан маҳрум бўлган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда