Ўзбекистон | 10:23 / 03.11.2022
11529
1 дақиқада ўқилади

Мактабда ўқув йилидаги таътил муддати қандай белгиланиши айтилди

Мактабларда ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари тўртга бўлинган ҳолда белгиланади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, улар қуйидагича белгиланади:

  • кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
  • қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
  • баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
  • ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

1 синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Мавзуга оид