Ўзбекистон | 10:52 / 04.11.2022
4894
2 дақиқада ўқилади

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Ўзбекистонга келди

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистонга ташриф буюрди. Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.

Ташриф давомида UNWTO бош котиби Самарқандда бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон иқтисодий форумида иштирок этади. Шунингдек, у Самарқанд Туристик марказидаги «Боқий шаҳар» мажмуаси ҳамда 2023 йили Самарқандда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг (UNWTO) 25-сессияси ўтказиладиган «Конгресс ҳолл»га ташриф буюриш, инфратузилма, шарт-шароитларни кўздан кечириши режалаштирилгани маълум қилинди.

Бундан ташқари, «Конигил» туризм қишлоғи ҳамда Самарқанддаги Туризм ва маданий мерос халқаро университетига ҳам боради. Мартабали меҳмон университет талабалари учун маъруза қилиши кутилмоқда.

Ташриф 7 ноябрга қадар давом этади.

Мавзуга оид