Ўзбекистон | 08:13 / 09.11.2022
2328
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилоти билан илмий-тадқиқот муассасалари тармоғини яратмоқчи

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатга ташриф буюрган Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказди.

Фото: Dunyo

UNWTO учун Ўзбекистон етакчи шериклардан бири бўлиб, ташкилот республика билан алоқаларни ҳар томонлама жадаллаштиришга тайёрлиги маълум қилинди

Таълим жабҳасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди. Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" халқаро туризм университетини соҳа бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган минтақавий марказга айлантириш, UNWTOга аъзо мамлакатлар сайёҳлик олий ўқув юртлари ректорлари форумини ўтказиш, ташкилот билан биргаликда илмий-тадқиқот муассасалари тармоғини яратиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

2023 йил Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган UNWTO Бош ассамблеяси 25-сессиясига тайёргарлик ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Зураб Пололикашвили 3 ноябрь куни ташриф билан Ўзбекистонга келди. У Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари, пойтахт вилоятида бўлди, 2023 йил Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган UNWTO Бош ассамблеяси 25-сессиясига тайёргарлик билан танишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид