Европарламентда Ўзбекистонга бағишланган фотокўргазма очилди
Брюсселдаги Европа парламенти биносида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган "Ўзбекистон – тарих ва замонавийликнинг ноёб симфонияси" фотокўргазмаси очилди.

Фото: "Дунё" АА
Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги мамлакат делегация иштирок этди.
Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси ва замонавий тараққиётини акс эттирувчи кўргазма Европарламентнинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар бўйича делегацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда Европа парламенти депутатлари, Европа комиссияси ва Европа ташқи ҳаракатлар хизмати вакиллари, дипломатик корпус вакиллари, эксперт ва таҳлилчилар, илмий доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Парламентнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар бўйича делегацияси раиси, Европарламентнинг Италиядан келган депутати Жузи Принси ўз нутқида, ЕП Ўзбекистонга бағишланган фотокўргазманинг очилиши маданият, таълим ва инсонпарварлик каби умумий қадриятларга содиқликдан далолат эканини таъкидлади. "Биз биргаликда Марказий Осиё ва Европа ўртасида ўзаро тушунишни яхшилаш, халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, уларнинг дўстона маданий алоқалари ва барча соҳаларда самарали ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам берадиган кўприк қура оламиз", деди у.
Жузи Принси, шунингдек, Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан табриклаб, Ўзбекистон ва Европа парламентарийларига парламентлараро мулоқот ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратаётган доимий эътибори учун миннатдорлик билдирди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда гиёҳвандликка қарши мамлакат тарихидаги энг йирик операция ўтказилди
Жаҳон | 20:21
-
Исроилнинг Эронга зарбаси Трамп томонидан қўллаб-қувватланмади
Жаҳон | 19:46
-
«Менга бу медал ва қоғозларнинг кераги йўқ» – Washington Post Сумига ракета зарбаси кунидаги тақдирлашда қатнашган ҳарбийлар билан гаплашди
Жаҳон | 19:16
-
Тошкент аэропортида юкларни сақлаш учун автоматик жавонлар пайдо бўлди
Жамият | 19:14
Мавзуга оид

22:55 / 13.03.2025
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди

15:51 / 29.11.2024
Европарламент Гуржистонда янги сайловлар ўтказишга чақирди

13:28 / 21.11.2024
Европарламент 27 ноябр куни еврокомиссарликка номзодларни тасдиқлайди

09:10 / 05.11.2024