08:36 / 07.11.2022
4567

Туристик агентликлар хизмати энг юқори ҳажми кузатилган ҳудудлар маълум қилинди

2022 йил январь-сентябр ойлари якунига кўра, туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар энг катта ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.

Бунда, ушбу кўрсаткич энг юқори ҳажми Миробод (72 126,0 млн сўм), Яккасарой (50 931,9 млн сўм), Шайхонтоҳур (32 779,1 млн сўм), Мирзо Улуғбек (21 468,0 млн сўм) ва Юнусобод (20 870,4 млн сўм) туманларида қайд этилди.

Туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар энг юқори ҳажми кузатилган шаҳар ва туманлар ўнталиги:

  • Миробод тумани – 72 126,0 млн сўм;
  • Яккасарой тумани – 50 931,9 млн сўм;
  • Шайхонтоҳур тумани – 32 779,1 млн сўм;
  • Мирзо Улуғбек тумани – 21 468,0 млн сўм;
  • Юнусобод тумани – 20 870,4 млн сўм;
  • Самарқанд шаҳри – 19 733,9 млн сўм;
  • Чилонзор тумани – 18 073,2 млн сўм;
  • Урганч шаҳри – 15 357,0 млн сўм;
  • Бухоро шаҳри – 8 631,6 млн сўм;
  • Хива шаҳри – 7 494,7 млн сўм.
Top