Livingood: Қазиш босқичида кўчмас мулк инвестицияси ўзини қанчалик тез қоплайди?
Livingood mixed-use мажмуаси мисолида биз сизга қазиш пайтида кўчмас мулкка инвестиция қилиш фойдали эканлигини айтиб берамиз.
Livingood бу - турар жой, бизнес ва савдо майдонларини бирлаштирган ноёб комплекс формати. Бу шуни англатадики, агар сиз кўчмас мулкка сармоя киритишни ўйлаётган бўлсангиз, лекин қурувчи компания ва объектни танлашда шубҳангиз бўлса, унда янада мосроқ ечимни тасаввур қилиш қийин.
«Novastroy» нафақат иш ва шахсий ҳаёт ўртасида бўлиб қолишни истамайдиганлар учун, балки фойдали сармоя киритмоқчи бўлганлар учун ҳам mixed-use мажмуаси концепциясини ишлаб чиқди. Шундай қилиб, сотувлар бошланган пайтда 1 м² қиймати 15 870 000 сўмни ташкил этган бўлса, атиги икки ҳафтадан сўнг нарх 16 900 000 сўмга кўтарилди. Қурилиш қазиш босқичида бўлишига қарамай, ишлаб чиқарувчига ва унинг бошқа тугалланган лойиҳаларига бўлган ишонч бренднинг экологик тозалигига таянишга асос беради.
Рақамлар ҳозир қандай ўзгармоқда?
Тахминларга кўра, қазиш босқичида кўчмас мулкни сотиб олаётганда, етказиб бериш ва объектни эгаллаш вақтида сарфланган маблағларнинг қайтарилиши 80 фоизга етиши мумкин.
Мисол учун, турар жой кўчмас мулкини бугун харид қилсангиз, объект топширилаётганда сармоянинг 50 фоизгача қисмини қайтаришингиз мумкин.
Офис биноларини харид қилганда бу кўрсаткич 80 фоизни ташкил қилади.
Сармоянгизни қайтариш учун қанча вақт керак бўлади?
Бугунги кунда янги қурилган турар жойлар бозори 10 йилгача инвестицияларни қайтаришни таклиф қилади.
Livingood'даги кўчмас мулк, ўзини қоплаш вақти агар сиз турар жой сотиб олсангиз 6 йилдан кам, офис майдони сотиб олсангиз эса 5 йилдан камроқни ташкил этади.
Шу билан бирга, ушбу мажмуадаги майдонни ижарага олиш ёки қайта сотиш орқали эгаси аллақачон объектнинг тайёр инфратузилмаси ҳақида гапиришга қодир бўлади.
Мажмуанинг иккинчи қаватида, турар жой ва бизнес минораларини бирлаштирган жойда мамлакатдаги биринчи рекреацион зона бўлади. Жамоат майдонининг ушбу формати сизга керак бўлган ҳамма нарсани бир жойда топиш имконини беради. Дам олиш маскани ўзининг фитнес зали ва ёпиқ бассейни, модулли коворкинг ва овқатланиш хонаси, ресторан ва кафени ўз ичига олади.
Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотни livingood.uz сайтида ёки қуйидаги манзилда жойлашган савдо офисидан олишингиз мумкин:
Махтумқули кўчаси, мўлжал – Аtrium савдо маркази.
Телефон рақами: 71 205 01 05
Теlegram -канал: livingooduz
Instagram: livingooduz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:55 / 07.12.2022
Мixed-use лойиҳаси Livingood сизнинг харидингизни янада фойдали қилиш учун декабрь ойида бир нечта таклифлар тайёрламоқда
12:50 / 03.12.2022
Мixed-use Livingood мажмуасидан Live. Wоrk. Play. концепти
15:00 / 17.10.2022
Livingood махсус 30% чегирма билан сотувларни бошлайди!
09:00 / 11.10.2022