Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хўжаободда карамнинг ноёб навлари етиштирилиб, экспорт қилинмоқда
Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги «Нави гул» МЧЖга тегишли 100 гектар майдонда гулкарам ва брокколи карами етиштирилиб, хорижга экспорт қилинмоқда.

Корхона ўзига ажратилган ердан унумли фойдаланиш учун йил давомида икки марта ҳосил олишни йўлга қўйган. Дастлабки ҳосилда помидор ва булғор қалампири етиштирилса, такрорий экин сифатида гулкарам ва брокколи карами экилмоқда.
«Етиштирилган ҳосил буюртмага кўра қадоқланиб ёки шундайлигича қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. Маҳаллий бозорда ҳали бу сабзавотларга талаб у қадар юқори эмаслиги учун савдога деярли чиқармаяпмиз. Далаларимизда март-апрел ойларида эртанги помидор ва булғор қалампири етиштирсак, такрорий экинда карамларни етиштирмоқдамиз. Бу жараёнда эса 500–600 нафар маҳаллий аҳолини мавсумий иш билан таъминлаганмиз», – дейди «Нави гул» МЧЖ директори ўринбосари Эркинжон Ёқубов.

Бир гектар ердан 50 тонна карам олинмоқда. Келгусида карамлар бошқа давлатларга ҳам экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.
Абдували Қурбонов, Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Гуржистон ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
Ўзбекистон | 13:46
-
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40
-
Германия бизнеси ўзбекистонлик ёшларни стажёр ва малакали ишчилар сифатида ишга жалб қилади
Ўзбекистон | 13:39
-
Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатдан келаётгани айтилди
Ўзбекистон | 13:20
Мавзуга оид

18:19 / 08.07.2025
Андижонда хизмат вақтида пичоқланиб вафот этган профилактика инспектори «Жасорат» медали билан тақдирланди

09:00 / 04.07.2025
Хўжаободда профилактика инспекторини пичоқлаб ўлдирган шахс ушланди

20:39 / 02.07.2025
Хўжаободда қотиллик қурбони бўлган профилактика инспектори сўнгги манзилга давлат мадҳияси садолари остида кузатилди

13:53 / 02.07.2025