Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга 2та машина сотиб олганига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Маданият вазирлигининг тўғридан-тўғри шартнома орқали 15,5 млрд сўмга “Маданият карвони” учун 2та автотранспорт воситаси сотиб олгани ҳақидаги хабарлар тарқалгач, вазирлик ҳолатга муносабат билдирди.
Изоҳга кўра, президентнинг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига кўра, 2022 йил 1 июнгача “Маданият карвони” учун мўлжалланган, тегишли мусиқа техникаси ва саҳнага эга 2 дона махсус автотранспорт воситасини харид қилиш вазифаси белгиланган.
Вазирлик муносабатида айтилишича, “Маданият карвони” учун мўлжалланган, тегишли мусиқа техникаси ва саҳнага эга махсус автотранспорт (трансформер) воситасининг техник параметрлари мутахассислар томонидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилган. Бундай замонавий автотранспорт воситасини тайёрлаш имконияти бўйича хорижий давлатлар ўрганилди ва энг маъқули сифатида Хитой давлати танланиб, вазирлик томонидан OMDM ва “Huayuan” компанияси билан музокара олиб борилди. Музокара хулосасига кўра, OMDM компанияси томонидан 873 минг АҚШ доллари, Олмаота шаҳридаги “Kazakhstan musical technologies” филиали томонидан 900 минг АҚШ доллари таклифи (битта махсус автотранспорт воситаси хариди учун) билдирилган. Бироқ хорижий компаниялар пандемия сабабли махсус автотранспорт воситаси йил якунига қадар етказиб берилишини маълум қилган.
Шундан сўнг Маданият вазирлиги ишлаб чиқилган техник параметрлар асосида махсус автотранспорт (трансформер) воситасини тайёрлаш имконияти мавжуд бўлган (аниқ муддати ва бошқа маълумотлар) маҳаллий корхоналар билан мулоқот олиб бориш ва тегишли хулоса олиш мақсадида “Oʻzavtosanoat” AJ, “UzAvto Trailer” МЧЖ va “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ қўшма корхонасига мурожаат қилган.
“JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ қўшма корхонаси тавсияси асосида “JV MAN Auto-Uzbekistan” томонидан 1 млн 390 минг евро, Турин политехника университети (Сурхондарё вилояти учун тажриба сифатида кичик ҳажмдаги, мусиқа техникаси ва саҳнага эга махсус транспорт воситасини илк маротаба ишлаб чиқарган) томонидан 9 млрд 580 миллион сўм ҳисобига махсус автотранспорт воситасини тайёрлаш, қолган корхоналар ва “Uz Truck and Bus Motors” МЧЖ томонидан эса 1 млрд 395 млн сўмга транспортнинг фақат тягач қисми (бош қисми) билан таъминлаш имконияти маълум қилинган.
“Маданият карвони” учун мўлжалланган махсус автотранспорт воситасини маҳаллий корхоналар (Турин политехника университети) билан биргаликда мукаммал ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва зарур ускуналар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан тўғридан-тўғри шартнома тузилган.
“Айтиш жоиз, аслида бу кўпчилик ўз тасаввурига кўра тахмин қилиб, турлича талқин этаётган енгил автомобил эмас. Номидан ҳам англаш мумкинки, бу тегишли мусиқа техникаси ва саҳнага эга махсус автотранспорт воситасидир. Бошқачароқ қилиб уни замонавий, улкан “Мобил саҳна” дейиш ҳам мумкин. Бундай транспорт воситалари буюртма асосида махсус ишлаб чиқарилади. Яъни у “Маданият карвони” тадбирларини энг чекка манзилларда ҳам юқори савияда, сифатли техник имкониятлар асосида ўтказишга хизмат қилади. Улкан саҳна кўчма шаклда олис қишлоқларгача етиб боради”, – дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
21:54 / 21.04.2026
“Солиқ тўламайман дейишга ор қилиш керак” - маданият вазири
08:00 / 11.02.2026
Иккинчи қўл машина: қайси бренд камроқ бузилади?
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
12:03 / 31.10.2025