“Набирамнинг дардини менга берсин, у ҳали жудаям кичкина” – намозларида болажонига шифо сўраётган онахон ўкинчи
Миттигина вужудида катта дардни кўтариб юрган болангнинг кўзларига қарашдан оғирроғи бормикан? Оғриқларга чидолмай азобланган дамда ёрдам беролмасликдан аламлиси-чи? Шифоси бўлса-ю, имконинг бўлмаса, чорасизликдан ёмонроқ нима бор дунёда?
Эъзоза эндигина 10 ёшга киради. Жигар циррози сабаб ўртоқлари билан ўйнаб-кулолмайди, югуриш, оғирроқ нарса кўтариш мумкин эмас. Уч ўғилнинг ичида ўсаётган ёлғизгина қизига бу дард қайдан йўлиққанини билмай онаизор ҳалак. Бобоси-ю бувиси унга кўз ёшларини кўрсатмасликка ҳаракат қилади.
“Бобожон, бувижон, деб югуриб келади. Ўзимиздан ўтганини ўзимиз биламиз. Кўз ёшларимизни кўрсатмасликка уринамиз. Шу набирам бошқача, зийрак. Исмини ўзим қўйганман. Ёш бўлса ҳам, битта айтганимдан қулоғида қолади. Айтганимни қилади. Мактабда ҳам яхши ўқийди.
Сумкасига 2-3 тадан ортиқ китоб солдирмаймиз. Оғир кўтариш мумкин эмас. Ўтган йили мактабга акаси билан бирга қатнарди. Акаси кўтариб борарди сумкасини. Бу йил дугоналари кўтаришиб боради.
Ҳар уч ойда даволаниб туради. Онаси ўзи Тошкентга олиб келиб, олиб кетади. Даволаниш вақти келгунча дори ичиб юради. Баъзан дориларини ичмайман деб хархаша қилади. Онаси бечора ҳам қийналиб кетди”, дейди бувиси кўз ёшларини артиб.
Эъзоза аҳволи сўнгги пайтларда оғирлашиб қолади. Ҳиндистонлик мутахассислар текшириб, боланинг жигарини эмас, жигардаги томирни алиштириш лозимлигини айтишади. Отаси қизининг операциясига маблағ топиш мақсадида хорижга отланади.
“Аввалига жигар кўчириб ўтказиш керак, дейишганди. Бобоси ҳам, мен ҳам беришга тайёр эдик. Кейинги текширувлардан сўнг, жигардаги томирни алиштириш кераклигини айтишди.
Қариндош-уруғ ёрдам қилишди. Мол-ҳолларни сотдик. Энди яна пул топиб келиш учун отаси чет элга ишлагани кетди. Ҳар куни телефон қилиб қизини сўрайди. Эъзоза ҳам дадамни соғиндим, тезроқ келсинлар, деб ичикиб қоляпти.
Набирамнинг дардини менга берсин, мен умримни яшаб бўлдим. Бу ҳали кичкина. Бутун ҳаёти олдинда. Ҳар куни намозларимда болажонимга шифо сўрайман”, - дейди онахон ўкинч билан.
Эъзоза Муродиллаевага оид маълумотлар:
Uzсard: 8600 0604 3979 7235 отаси Камолиддин Туляев номида
Манзил: Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, “Бўстон” МФЙ, 141-уй.
Мавзуга оид
22:14 / 14.08.2024
Янги Зеландияда 300 дан ортиқ оилага таркибида ўлимга олиб келувчи метамфетамин бўлган конфетлар тарқатилди
12:33 / 27.01.2023
"Болаларим тўшакка михланиб қолишидан қўрқаман" — икки фарзанди оғир хасталикка чалинган она изтироби
11:58 / 30.12.2022
“Онам учун жигаримни бераман”— фарзандлари учун яшашга куч топаётган она ўкинчи
12:20 / 16.12.2022