Зомин тоғлари орасидаги мазкур санатория – «Азим Зомин Шифо» соғломлаштириш ва дам олиш марказининг тиббий имкониятларига тўхталишдан олдин бу ҳудуднинг ноёб иқлими ҳақда ҳам икки оғиз.



Зомин тоғларини бекорга «Ўзбекистон Швейцарияси» дейишмайди. Денгиз сатҳидан 2500 метр баландлик, бетакрор табиат, қалин арчазорга бурканган тоғлардан тушаётган муздек зилол сув ва шифобахш булоқларнинг ўзи жонга ором.
Ўзига хос арча ва қарағай ўрмонларини ҳам бошқа жойлардан топиш маҳол. Бу ердаги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб ўсимликлар алоҳида мавзу. Хушбўй ўтларнинг ҳар бири қайсидир касалликка шифо.
Ана шундай маскан – Зоминнинг пурвиқор тоғлари-ю, хушманзара арчазорлари, кишини сеҳрлаб қўядиган гўзалликка бой ва шифобахш масканда жойлашган «Азим Зомин Шифо» санаториясида дам олишни тасаввур қилиб кўринг...
Умуман, Ўзбекистондаги ривожланиб бораётган соғлиқни сақлаш туризмини Зомин табиатидан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Табиатнинг шифобахш кучи ва замонавий тиббиётнинг ютуқлари шубҳасиз мазкур соғломлаштириш ва дам олиш масканида мужассам.


«Азим Зомин Шифо» санаториясида юқори малакали уролог, кардиолог, невропатолог, гинеколог, стоматолог, эндокринолог врачлар сизнинг саломатлигингиз билан шуғулланишади.


2017 йил июль ойида очилган ушбу санаторияда барча қулайликларга эга бўлган ётоқхоналар ва оилавий коттеджлар мавжуд.
Масканда энг замонавий ускуналар воситасида 75 турдаги лаборатория диагностика хизматлари кўрсатилади. Биргина УЗИ аппарати текширувларининг барча турлари мавжуд. Махсус фитобарда тоғ гиёҳларидан турли дамламалар тайёрланади.


















