Ўзбекистон | 18:00 / 10.11.2022
13342
1 дақиқада ўқилади

ОТМларда контракт тўлаш муддати 10 декабргача узайтирилди

Фото: Kun.uz

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берди.

«Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун белгиланган контракт тўловларини тўлашнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар, хорижий (филиаллар) ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишини кўчираётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабр (шу куни ҳам) этиб белгиланди», дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга оид