VietJetAir Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни амалга оширмоқчи

Фото: Dunyo
Ўзбекистон элчихонаси делегациясининг Ханойга ташрифи доирасида Вьетнам ташқи ишлар вазири ўринбосари Ха Ким Нгок билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Вьетнам Ташқи ишлар вазирлигида ўтказилган музокаралар чоғида томонлар бир қатор келишувларни ишлаб чиқиш юзасидан қарорга келдилар. Икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги раундини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, шоликорлик, тўқимачилик, транспорт ва логистика соҳаларига инвестициялар алмашувига кўмаклашиш, сайёҳлик алмашувни ривожлантириш, VietJetAir авиаширкати томонидан Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновларини амалга ошириш, икки мамлакат таълим муассасалари, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Вьетнам дипломатия академиялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, мамлакатлар маданий ва спорт тадбирларида ўзаро иштирок этиш каби масалалар шулар жумласига киради.
Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси делегацияси ташрифи доирасида Вьетнам вазирлик ва идораларида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид

09:34 / 05.08.2024
Виетнам президенти То Лам Компартия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайланди

11:54 / 26.08.2023
АҚШнинг «манглайидаги қора доғ» – америкаликлар Вьетнамдаги қишлоқ аҳолисини нега қатлиом қилганди?

18:30 / 23.05.2023
«Генерал асирни ўлдирди, мен фотоаппаратим билан генерални ўлдирдим» – Вьетнам урушининг шафқатсизликлари тасвирланган сурат тарихи

11:11 / 23.03.2023