Британия разведкаси: Херсонни тарк этиш - Россия обрўсига зарба
Британия разведкаси маълумотларига кўра, рус армиясининг Херсондан олиб чиқилиши Россия Федерацияси «обрўсига катта путур етказади», чунки у уруш бошидан бери ушбу қўшинлар томонидан қўлга киритилган ягона минтақавий марказ эди.
Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг Twitter'да эълон қилинган кунлик ҳисоботига кўра, «қўшинларнинг олиб чиқилиши - Днипро ғарбий қирғоғида Россия қўшинлари дуч келаётган қийинчиликларнинг ошкора тан олинишидир».
Британия ҳарбийларининг тахмин қилишича, қўшинларни олиб чиқиш 2022 йил 22 октябрда бошланган бўлиши мумкин, ўшанда Херсонда Россия томонидан тайинланган расмийлар тинч аҳолини шаҳарни тарк этишга чақирганди.
Таъкидланишича, россиялик ҳарбийлар, жумладан, фуқаролик кийимида, 80 000 нафар «эвакуация қилинганлар» билан бирга шаҳарни тарк этган бўлиши мумкин.
Британия разведкаси маълумотларига кўра, Россия қўшинлари бу жараён давомида Днипро бўйлаб ўтган автомобиль ва темирйўл кўприкларини вайрон қилган.
«Эҳтимол, Россия ҳамон дарё орқали минтақанинг бошқа ҳудудларидан кучларини шарқий қирғоқдаги мудофаа позицияларига эвакуация қилишга уринмоқда», дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
18:21
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024