Ўзбекистон | 08:52 / 13.11.2022
40117
7 дақиқада ўқилади

Янги ҳафта бошида Ўзбекистон бўйлаб ёмғирли кунлар кутилмоқда

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 14—17 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши кутилаётганини маълум қилди.

Қорақалпоғистон республикасида ҳаво ўзгариб туради, 14 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15–17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 14–15 ноябр кунларида баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат, 14 ноябр куни кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 15 ноябр куни кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 16 ноябр куни кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 17 ноябрда эса кечаси 0-5 даража совуқ, Устюртда 6-9 даражагача, кундузи 5-10  даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 14 ноябр куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15–17 ноябр кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 14 ноябрда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат 14 ноябр куни кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 15 ноябр куни кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 16 ноябр куни кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 17 ноябр куни кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 14 ноябр куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15–17 ноябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 14–15 ноябр кунлари баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, Навоий вилоятининг айрим жойларида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14–15 ноябр кунлари кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 16 ноябр куни кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 17 ноябр куни кечаси 0-5 даража илиқ баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15–17ноябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 16 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 14–15 ноябр кунлари баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, Жиззах вилоятининг айрим жойларида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 ноябр куни кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 15 ноябр куни кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 16 ноябр куни кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 17 ноябр куни кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 14 ноябр куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15–17 ноябр кунларида ёғингарчилик кутилмайди. 16 ноябр куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 14–15 ноябр кунларида баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, 16 ноябр куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 14–15 ноябр кунлари баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат 14–16 ноябр кунлари кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 17 ноябр куни кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 15–16 ноябр кунлари баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 14–15 ноябр кунлари баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат 14–15 ноябр кунлари кечаси 3 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 16 ноябр куни кечаси 3 даража совуқ, эрталаб 2 даража илиқ, 17 ноябр куни кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-3 даража илиқ бўлади. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид