Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бир кун ичида учинчи ер силкиниши қайд этилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 15:42 да ер силкиниши содир бўлди.
Эпицентр: Жиззах вилояти, Зарбдор тумани. Ер силкиниши координаталари: 40,24 градус шимолий кенглик; 68,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,1. Чуқурлик 15 км. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 137 км жануби-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сардоба туманида 3 балл, 10 км;
- Зарбдор туманида 3 балл, 16 км;
- Пахтакор туманида 2-3 балл, 26 км;
- Оқолтин туманида 2 балл, 32 км;
- Ховос туманида 2 балл, 34 км.
Бугун, 14 ноябрь куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида сезилганди.
Шунингдек, Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди.
Мавзуга оид
08:46
Қамчиқда тоғда адашган 7 нафар фуқаро қутқариб қолинди
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
23:08 / 18.04.2026