Ўзбекистон | 13:07 / 14.11.2022
49961
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда “Афросиёб” поезди локомотивидаги қон изларига изоҳ берилди

Маълум бўлишича, Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган поезд қўйлар подасини уриб юборган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Афросиёб” поездининг локомотивида қон излари борлиги ва у ниманидир ёки кимнидир уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан транспорт прокуратураси маълумот берди.

Аниқланишича, 2022 йил 11 ноябрь куни соат 05:31 да “Бухоро-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги 765-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” тезюрар йўловчи поезди Зирабулоқ – Каттақўрғон темирйўл бекатлари оралиғининг 3816-километри 3-пикетида темирйўл изида қаровсиз юрган 18 бош қўйни уриб юборган.

Мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўйларнинг эгаси ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, “Афросиёб” тезюрар поезди Қашқадарёда 4 ёшли боғча боласини босиб кетган ва у ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид