Япония Ўзбекистонда литий батареяларини ишлаб чиқариш масаласини ўрганяпти
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсин Абдураҳмонов Япония-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи, Itochu корпорацияси маслаҳатчиси Цуёши Нишитани билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Цуёши Нишитани Ўзбекистон томони 2019 йилда Ўзбекистон президентининг Японияга ташрифи мобайнида эришилган келишувлар ижроси бўйича кенг кўламли ишлар олиб бораётганини таъкидлаб ўтди.
Itochu корпорацияси маслаҳатчиси япон бизнес-доира вакилларининг Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тоғ-кон саноати, машинасозлик, кимё ва тўқимачилик саноати соҳаларида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиши мавжудлигини билдирди.
Ҳозирги кунда мамлакатда литий батареяларини ишлаб чиқариш масаласи япон томонидан ўрганиб чиқилаётганини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:30 / 21.12.2024
Япония компанияси ноёб ичимлик — космик сакени тайёрлаш ниятида
22:03 / 18.12.2024
Япония келгуси йилда мудофаа харажатларини рекорд даражада оширади
19:53 / 18.12.2024
Япония сунъий йўлдошлар юкланган биринчи тўлиқ тижорат ракетасини яна учира олмади
22:42 / 16.12.2024