Фон дер Ляйен Россиянинг энергетика соҳасидаги ҳаракатларини танқид қилди
Москва энергетикадан қурол сифатида фойдаланмоқда, деб маълум қилди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Шарл Мишел.
Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Россиянинг энергетика соҳасидаги ҳаракатларини кескин танқид қилди. «Биз Россия ўз газини сотиш ўрнига ёқишни афзал кўраётганини кўряпмиз. Бу жаҳон энергетика бозорларида тақчилликни келтириб чиқаради ва нархларнинг кескин ошишига олиб келади», деди сешанба куни Индонезияда бўлиб ўтган G20 саммитининг биринчи сессиясида фон дер Ляйен.
Унинг сўзларига кўра, шу сабабдан ЕИ Россиядан нефть нархининг юқори чегарасини жорий этишни қўллаб-қувватлаган – бу паст ва ўрта даромадли мамлакатларга фойда келтиради.
«Аммо ҳозирги вазиятга энг яхши жавобимиз тоза энергияга ўтишни тезлаштиришдир», - дея қўшимча қилди Еврокомиссия раҳбари. Унинг таъкидлашича, бу - «энергетика ва иқлим инқирозларига ягона жавоб», бу - дунёнинг бошқа минтақалари учун катта имкониятлар очади. Келгуси беш йил ичида Европа қайта тикланадиган энергия манбаларига, хусусан, водород энергетикасига камида 4 миллиард евро сармоя киритади, деди Урсула фон дер Ляйен ва бу йирик хусусий сармояларни жалб қилишини қўшимча қилди.
Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Шарл Мишел ҳам Россияни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, Москва энергиядан қурол сифатида фойдаланган ва бу нафақат Европа, балки бутун дунё иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
18:21
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024